Компаниялар ўртасида электрон ҳужжат алмашинуви

Биз ЭРИ ва бошқа воситалардан фойдаланиб юридик аҳамиятга эга ҳужжат алмашинувини тақдим этамиз.

Ишни бошлаш

Тизимда янги имкониятлар йўлга қўилди

Ендиликда Фактура.уз тизимида бир неча корхоналарни ягона логин ва парол билан бошқариш имконияти яратилди.

Агар сиз бир неча корхоналарга эга бўлсангиз ва авваллари бу корхоналарингизни бошқаришда алоҳида логин ва пароллардан фойдаланиб келган бўлсангиз, эндиликда бу иш жараёни жудаям осонлашди. Яъни, ендиликда биргина логин ва парол орқали барча корхоналарингизни бошқариш имконияти мавжуд.

Бунинг учун йуқоридаги ўнг бурчакдан Исм Фамилиянгизни босиб “Менинг корхоналарим” бўлимини танлаган ҳолда барча корхоналарингизни қўшишингиз ва уларни бошқаришингиз мумкин.

Мобил телефон рақамидан рўйхатдан ўтиш максимал даражада соддалаштирилди

Фойдаланувчиларимиз учун мобил рақамдан рўйхатдан ўтиш жараёни бир мунча қийинчиликлар келтириб чиқарайотганидан хабаримиз бор. Улардан келиб тушаётган кўплаб этирозлар сабаб, мобил телефон рақами ёрдамида рўйхатдан ўтиш жараёнини такомиллаштирдик. Эндиликда телефон рақам орқали рўйхатдан ўтганингизда сизга смс тариқасида ҳавола (ссылка) емас балким аккаунтингизни фаоллаштириш учун код келади. Кодни махсус формага киритинг ва аккаунтингизни фаоллаштиринг.

Тизимда ҳужжатлар устидаги амаллар ҳақида хабарнома олиш такомиллаштирилди

Эндиликда хабарномани ихтиёрий электрон манзил ва ихтиёрий мобил телефон рақам орқали қабул қилишингиз мумкин. Бунинг учун созламаларга кириб, шахсий кабинетдан хабарнома бўлимида созлаб қўйишингиз мумкин.

 

Тизимда яратилган ҳисоб варақ фактура ва актларни ехcел кўринишида йуклаб олиш имконияти қўшилди

Эндиликда Фактура.уз тизимидан фойдаланилган ҳолда яратилган ҳужжатлари excel кўринишда юклаб олиш имконияти фойдаланувчиларимизга қулайлик туғдиради деган умиддамиз. Бунинг учун ҳисоб варрақ фактура ёки актларингизни тизимдаги формалардан фойдаланган ҳолда яратинг ва уларни excel ҳолатда юклаб олинг.

 

Реестр кўринишида юкланган ҳужжатлар ҳақида хисоботни excel кўринишида юклаб олиш

Эндиликда юзлаб ва минглаб ҳужжатлари реестр кўринишида тизимда яратиб уларни ўз контрагентларига юборган фойдаланувчилар, шу реестрдаги ҳужжатлар ҳолати ҳақида хисоботни excel кўринишида олиш имкониятига эгалар. Ҳужжатлар реестрини excel кўринишида юклаб олиб улар устида аммаллар бажаришингиз мумкин.

Шу билан биргаликда тизимда баъзи камчиликлар тўғирланди.