https://faktura.uz/secrets/

Компаниялар ўртасида электрон ҳужжат алмашинуви

Биз ЭРИ ва бошқа воситалардан фойдаланиб юридик аҳамиятга эга ҳужжат алмашинувини тақдим этамиз.

Ишни бошлаш

Faktura.uz: Тизимда янгиланишлар

Эндиликда ҳужжатларни ўчириш қулай ва ёқимли…:-) Бир неча ҳужжатларни бараварига тизимдан ўчириб ташлаш имконияти тақдим этилди. Унинг учун сиз ўчиришни истаган ҳужжатларингизни ҳужжатлар рўйҳатидан танланг ва “Ўчириш” тугмасини босинг.

Бизнинг катта ҳажмдаги ҳужжатлар билан ишловчи мижозларимиз учун биз кўплаб ҳужжатларни осон ва тез тарзда бирданига имзолаш қулайлигини ўз тизимимизга жорий этдик. Бунинг учун керакли ҳужжатларингизни тизимдаги ихтиёрий жилдлардан танлаб йиғиб чиқинг ва уларни бир уринишда имзоланг.

Эндиликда рўйхатдан ўтиш янада осонлашди, рўйхатдан ўтганингиздан кейин корпоратив сертификатни (ЭРИ калитини) юклаш талабини тизимдан олиб ташладик. Шу сабабли энди сиз рўйхатдан ўтиб бўлгач, корпоратив ЭРИ калитингизни тизимда юклаб чиқишга мажбур эмассиз

Тизимда эндиликда жисмоний шахс СТИР рақамига олинган ЭРИ калити билан рўйҳатдан ўтиш имкониятини жорий қилдик. Бу қулайлик, жисмоний шахс ЭРИ калитини корхонага боғлаб ишлатувчи мижозларимиз учун жудаям фойдали бўлади.

 

Эндиликда тизимни ўзбек тилида ҳам ишлатишингиз мумкин. Умид қиламизки бу сизга катта қулайлик яратади. Агарда тизимдаги таржима борасида муаммоларни кўрсангиз ёки таклифларингиз бўлса бизларга мурожат қилишингизни сўраб қоламиз.

 

Шу билан биргаликда бир қанча хатоликлар тўғирланди ва тизим ишлаши юксалтирилди.